Баҳс майдони: Ўзбеклар фарзандига қандай исм танлагани маъқул?

Баҳс майдони: Ўзбеклар фарзандига қандай исм танлагани маъқул?

Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонида ўзбекларнинг фарзандларига исм танлаши ҳақида мунозара юритилди. Бу мунозарада фарзандларига исломий исмлар ёки замонавий исмларни қўйиш тарафдорларини баҳслашди. Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда чақалоқларга замонавий исмларни қўйиш урф бўлди. FactorName.ru сайтининг Ўзбекистонда ёш йигитлар исмлари бўйича тадқиқот ўтказган ташкилотлар ҳисоботига таянган ҳолда ёзишича, мамлакатда Сардор деган исм энг кўп тарқалган исм бўлиб ҳисобланади. Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда туғилган ҳар қирқ ўғилдан биттасига Сардор исми берилган. Аслида Сардор форсча исм бўлиб, у "боши бор" деган маънони англатади. Бу хулосага 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган 5 минг йигитга оид маълумотлар тадқиқ этилганидан кейин келинган. Шунингдек, болаларга Бекзод, Достон, Шерзод, Бобур, Отабек, Алишер, Рустам каби исмларни қўйиш ҳам урф бўлган. Шунингдек Ўзбекистонда Жасур, Нодир, Дилшод, Анвар, Жаҳонгир, Азиз, Ойбек, Жавоҳир, Жамшид каби исмлар ҳам кўп учрайди. Бироқ аксарият ўзбеклар болаларга ғайриисломий исмлар қўйилаётгани ва бу каби исмлар боланинг феъл-атворига ҳам таъсир қилишини айтадилар.

 
Рейтинг: 0 5605 просмотров
Комментарии (0)
Добавить коментарий



Код безопасности:

Войти
Что прочитать
Песни
Исполнители